Бош Ассамблея раиси: БМТ бош котиби кучли бўлиши лозим

Жаҳон 11 Апрель 2016 599

Шу йилнинг 12-14 апрель кунлари БМТ бош қароргоҳида ташкилот бош котиблигига 8 нафар номзод иштирокида очиқ мажлис бўлиб ўтади. Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, номзодлар билан очиқ мулоқот БМТ тарихида илк марта юз беради.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил 1 январь кунидан халқаро ташкилотни янги раҳбар бошқара бошлайди. БМТ Бош ассамблеяси 70 сессияси раиси Могенс Люккетофт ушбу очиқ мулоқотлар қандай ўтиши ҳақида фикрлари билан ўртоқлашиб, БМТ Хавфсизлик кенгашига аъзо бўлмаган давлатлар ҳам бош котиб сайловига жиддий таъсир эта олишларига ишонч билдирди. Бош ассамблея раиси ТАСС агентлигига берган интервьюсида бош котиблик сайловларидаги ўзгаришлар ҳақида фикр юритган.

Унинг айтишича, ҳаммаси ўтган йили сентябрь ойида қабул қилинган резолюциядан бошланган. Унда Хавфсизлик кенгаши ва Бош ассамблея раисларига бош котибликка номзодларнинг очиқ мулоқотларининг шаклига оид таклифлар ишлаб чиқиш юкланган эди.

Люккетофтнинг маълум қилишича, айни вақтда, БМТ бош котиблиги учун саккиз нафар киши ўз номзодини илгари сурган. Уларнинг 6 нафари шарқий Европа вакиллари, бири Португалия, яна бири Янги Зеландия фуқароларидир. Уларнинг барчаси 12-14 апрель кунлари Бош ассамблеяда таништирилгач, 2 соатлик вақтга эга бўлишади. 10 дақиқалик маъруза қилганларидан сўнг, қолган муддатлари давомида саволларга жавоб беришади.

Бош ассамблея раҳбари келгуси бош котибнинг эътиборли жиҳатларига тўхталар экан, у кучли сиёсатчи, дипломат ва ўзига хос авторитет бўлиши лозим, деган фикрларни илгари сурди.

"Келгуси йилларда, жаҳон ҳамжамияти олдида турган вазифаларнинг кўламидан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, БМТ бош котиблигига жуда кучли шахс сайланиши мақсадга мувофиқ. Бу айни вақтда, йирик давлатлар манфаатларига ҳам зид келмайди.

Аксинча, иқлим муаммолари бўйича муҳим қарорлар қабул қилинган, Эрон ядро муаммоси борасида умид учқунлари пайдо бўлган, Сурия резолюцияси қабул қилинган ва мамлакатларнинг терроризмга қарши кескин чоралар кўриш зарурлиги борасида бир тўхтамга келган бир вақтда, кучли бош котибнинг бўлиши айни муддаодир. Айни вақтда йирик давлатлар ҳам муаммоларни баҳамжиҳат, музокаралар воситасида бир-бирига ёнберган ҳолда ҳал этиш зарурлигини англаб етмоқдалар", -деган Бош ассамблея раиси Могенс Люккетофт.

БМТ бош котиби, Бош ассамблея томонидан беш йил муддатга қайта сайланиш ҳуқуқи билан сайланади ва ташкилотнинг бош ижрочиси ҳисобланади.

Кун янгиликлари
Forta Business Education – тадбиркорлар учун энг зарур бизнес форум
12:46 2411 Жамият
Ўзбекистон мусулмонлар идораси 1 август имтиҳонида бўладиган “ўйин”ларга ўз муносабатини билдирди
Фоторепортаж: Сурхондарёдаги чорак асрдан буён таъмирталаб йўл ҳақида
19:54 / 20.07.2017 35009 Ўзбекистон
Миграция агентлиги раҳбари билан суҳбат: хорижда ишлаш, тест синовлари ва ҳужжатлар билан боғлиқ масалалар
12:34 / 20.07.2017 44067 Ўзбекистон
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 82491 Жамият
Дайжест: Туркиядаги зилзилалар, президентнинг навбатдаги сафари, қурол тўғрисидаги қонун муҳокамаси ва куннинг бошқа хабарлари
21:27 68 Жаҳон
Шимолий Кореяда 21 асрдаги энг катта қурғоқчилик, очлик таҳдиди пайдо бўлди
21:10 1192 Жаҳон
Эрдўған ГФР ҳукуматининг "қора рўйхат" ҳақидаги баёнотини инкор этди
21:00 327 Жаҳон
Гулистон тумани Ёшлар иттифоқи раиси сайланди
Тошкент вилояти маъмурий маркази хорижлик архитекторлар томонидан қурилади
Кўпроқ янгиликлар