Брюссель теракти ижрочилари аслида Евро-2016 вақтида Францияда ҳужум қилмоқчи бўлишгани аниқланди

Спорт 11 Апрель 2016 393

Брюсселда 22 март куни терактлар амалга оширган террорчилар 2016 йилнинг ёзида Франция майдонларида ўтказиладиган Европа чемпионати вақтида терактлар уюштиришни режалаштиришгани ҳақида маълум қилинди. Бу ҳақда Liberation нашри бироз олдинроқ Париж ва Брюссель терактларига алоқадор сифатида қўлга олинган Муҳаммад Абринийнинг тергов вақтидаги кўрсатмаларига асосланиб хабар берган.

Абринийнинг маълум қилишича, Бельгиядаги гуруҳ аввалига Европа чемпионати вақтида хунрезликлар амалга оширишга тайёрланган, лекин Бельгияда тинимсиз олиб борилган текширувлар туфайли улар қўлга тушишдан олдинроқ теракт содир этишга қарор қилишган.

Эслатиб ўтамиз, 22 март куни Брюсселдаги халқаро аэропортда 2та портлаш содир этилди, бу портлашлар 2 жангарининг, ака-ука Бакравийларнинг ўзини портлатиши воситасида амалга оширилди. Кейинроқ, детонатор орқали шаҳар метросининг "Маальбек" бекатида портлаш содир этилди. Натижада, жами 35 киши ҳалок бўлиб, 340 киши жароҳатланди.

Евро-2016 турнири Франция майдонларида 10 июндан 10 июлгача бўлиб ўтади. Март ойида Франция бош вазири Мануэль Вальс Европа чемпионати бекор қилинмаслиги, унинг ўтиши учун етарли даражада хавфсизлик шароитлари муҳайё қилиниши ҳақида айтганди.

Франция махсус хизматлари ноябрдаги терактлар ҳақида 141 кун олдин хабардор бўлган

Кун янгиликлари
China shashlik - тансиқ, бетакрор ва асосийси, ҳамёнбоп таомлар энди Чилонзорда!
21:29 / 26.07.2017 11663 Жамият
Ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб этилиши факт. Барча сукут сақламоқда
21:00 / 26.07.2017 76231 Ўзбекистон
Асабларни тинчлантиришга ёрдам берувчи 4 усул
16:30 / 26.07.2017 33033 Lifestyle
Миробод туманидаги қурилиш комиссия хулосасига кўра вақтинча тўхтатилди
12:23 / 26.07.2017 19253 Жамият
Оққон билан оғриган 5 ёшли бола тезкор ёрдамга муҳтож
17:52 / 24.07.2017 37599 Жамият
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 106101 Жамият
ТАТУда абитуриентларга ДТМ варақаси билан бирга огоҳлантириш хати ҳам берилади
Уй олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
16:50 805 Жамият
Олмазор туманида йирик ёнғин рўй берди
16:40 4453 Жамият
Юридик университетда кириш имтиҳони бутунлай янгича тартибда ўтказилади
Кўпроқ янгиликлар