Бирлашган қироллик ҳукумати "Панама ҳужжатлари" бўйича ташкил этилган махсус комиссия фаолиятини молиялаштириш мақсадида 10 миллион фунт стерлинг (14 120 300 доллар) маблағ ажратди. Бу ҳақда Британия ҳукумати тарқатган маълумотларга асосланган ҳолда РИА «Новости» агентлиги хабар берди.

«Бош вазир, солиқ ва божхона масалалари билан шуғулланувчи хизматга топширилган ҳужжатларнинг тўлиқ ўрганиб чиқилиши учун моддий маблағ ажратиш бўйича кўрсатма берди», — дейилади расмий Лондон хабарида.

Бундан аввал, ҳукумат раиси Дэвид Кэмерон ҳузурида офшор машмашасига сабаб бўлган ҳужжатларни ўрганиш бўйича махсус ишчи гуруҳ тузилгани маълум қилинган эди.

Шу йилннг 3 апрелида OCCRP жаҳон давлатлари етакчилари, сиёсатчилар, спортчилар ва маданият арбобларининг офшор битимларига алоқадорлигини исботловчи махфий маълумотларни ошкор қилгач, Дэвид Кэмерон ҳам жамоатчилик босими остида қолди. Кэмероннинг отаси ушбу иш марказида бўлиб қолганлардан бири эди.

Кэмероннинг ўзи, отасининг офшор жағармасидаги 30 минг фунтлик акцияларга, бош вазир бўлмасдан аввал эгалик қилганини тан олган эди.