Герцог ва герцогиня Кембрижскийлар Ҳиндистонда 93 ёшли мухлислари билан учрашишди.

Мумбайдаги Britannia & Co. ресторани эгаси Боман Кўҳинур ўзини Британия қироллик оиласининг биринчи рақамли мухлиси деб ҳисоблайди.

Яқинда у Уильям ва Кейтга унинг ресторанига ташриф буюришини сўраб видео мурожаат йўллади. Бу видео тармоқда оммалашиб кетиб, манзил эгаларига ҳам етиб борди ва ресторан эгаси ўз орзусига эришди. Герцог ва герцогиня Кўҳинурни Taj Mahal Palace Hotel меҳмонхонасига таклиф этишди.

Britannia & Co ресторанини 1923 йили Кўҳинурнинг отаси очган. Ҳозир у шаҳарнинг диққатга сазовор жойларидан бири ҳисобланади.