Дунёдаги энг узун питоннинг жони узилди

Жаҳон 11 Апрель 2016 818

Малайзияда дунёдаги энг узун питон жон берди. Бу ҳақда "Би-би-си" хабар тарқатган.

7 апрель куни илонни Пинанг оролидаги қурилиш майдонидан топишган. Питон урғочиси қулаган дарахт тагида эди. Унинг узунлиги - 8 метр, оғирлиги эса - 250 килограммдан иборат.

10 апрель куни унинг жони узилган.

Гиннеснинг рекордлар китобига кўра, эндиликда дунёнинг энг узун илони АҚШдаги Медуза тўрли питон бўлиб қолмоқда. Унинг узунлиги - 7,67 метр, оғирлиги - 158 килограмм.

Кўпроқ янгиликлар