Facebook чат-ботларни ишга туширади

Технология 11 Апрель 2016 590

TechCrunch нашрининг хабарига кўра, Facebook компанияси Messenger учун чат-ботларни яратишда ишлатиладиган дастурни тақдим этади. 12 ва 13 апрель куни бўлиб ўтадиган F8 конференциясида платформа ва API тақдим этилади.

Facebook тайёрлаётган ботларни яратиш учун мўлжалланган платформа тадбиркорлик соҳаси учун йўналтирилган бўлади. У стандартлаштирилган база асосида мижозлар билан ўз технологияларидан фойдаланмаган ҳолда коммуникация тизимини яратишга ёрдам беради. Ботлар нафақат матн шаклида, балки суратлар ва йўлланмаларни ўз ичига олган “тузилмали хабарларни” юбора олади.

Бундан ташқари, Facebook “жонли чат” веб-планиглари устида иш олиб бормоқда. Улар тадбиркорлар ва мижозлар ўртасидаги мулоқот жараёнини тезлаштиришга ёрдам беради. “Жонли чат” тугмалари компаниянинг сайтларида жойлашган бўлади, улар Messenger дастури орқали истеъмолчилар мулоқотини таъминлайди.
Бундан аввалроқ, Microsoft компанияси ботларни яратишда фойдаланиладиган дастурини тақдим этганлиги ҳақида хабар берилган эди.

Кўпроқ янгиликлар