Фотосуратчи учун чиройли суратни олиш осон иш эмас, аммо уни яратиш ундан ҳам қийин ҳисобланади. Аммо замонавий технологиялар уларга ёрдамга келади ва шу ердан сеҳргарлик бошланади. Минглаб обуначиларига эга бўлган ва суратларини ҳар куни миллионлаб инсонлар томоша қиладиган фотограф - Питер Стюарт (Peter Stewart) ҳақиқий фотошоп устаси ҳисобланади. Фотосураткаш ўз ишини санъат асарига айлантира олди ва суратларига ишлов беришидан аввал қандай кўринишда бўлганлигини ҳам кўрсатиб ўтди.

“Мен рақамли фотографияга бир оз фантастика ва сюрреаликни олиб киришга ҳаракат қиламан”, - дейди Питер. У фотомуҳаррирлар суратларни жуда ҳам таъсирчан ва ҳайратланарли қилишга ёрдам беради ва уларнинг қобилиятидан фойдаланиш керак, деб ҳисоблайди.

Фотосуратчининг бир неча ишларини томоша қилишингизни таклиф этамиз ва бу суратлар махорат билан яратилганлигига ишонч ҳосил қиласиз деган умиддамиз.

Манба: xabardor.uz