10 апрель кунининг иккинчи ярмида Тошкент шаҳрида ва Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ерости силкинишлари сезилди.

“Тошкент” сейсмомаркази маълумотларига кўра, 10 апрель, якшанба куни маҳаллий вақт билан соат 15:29да эпимаркази Тошкентдан 533 км узоқликда, Афғонистон ҳудудида бўлган зилзила Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида кузатилди.

Эпимарказда зилзила магнитудаси 6,5 га тенг бўлди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар беришича, зилзила Тошкент, Самарқанд ва Андижонда 3 баллни, Навоийда 2 баллни ташкил этди.