G7 мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари Украинадаги вазиятни дипломатик йўл билан тартибга солиш заруриятини алоҳида қайд этишди. Шунингдек, томонлар Минск битимига риоя этишга чақирилди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди. 

“Томонлар Украинадаги вазиятни ҳам муҳокама қилди ва муаммони тинч дипломатик йўл билан ҳал этилиши ҳамда барча томонлар, жумладан Россия ва Украина ҳам, Минск келишувига риоя этишининг муҳимлиги таъкидланди”, -дейилади Япония ташқи сиёсат вазирлиги баёнотида.

Маълумот учун, G7 (group of seven – “еттилик гуруҳи”) – Буюк Британия, Италия, Германия, Канада, АҚШ, Франция ва Японияни бирлаштирувчи халқаро клуб. Унда умумий келишув асосида халқаро фаол муаммоларга ёндошув ҳал қилинади.

Минск битими – 2014 йил 5 сентябрида имзоланган бўлиб, унда хусусан, Украинанинг икки шарқий вилоятида ўт очишни тўхтатиш назарда тутилади.