"Еттилик" давлатлари (G7) ТИВ вазирлари Япониянинг Хиросима шаҳрида учрашувнинг иккинчи кунини бошлашди. Бу ҳақда NHK хабар берган.

Учрашув якунларига кўра, иштирокчилар ядровий қуролга қарши "Хиросима декларацияси" қабул қилишлари кутилмоқда.

Учрашувда Япония ташқи ишлари вазири Фумио Кисида, АҚШ давлат котиби Жон Керри, Германия ТИВ раҳбари Франк-Вальтер Штайнмайер, Буюк Британия ташқи ишлари вазири Филипп Ҳаммонд, Франция ТИВ раҳбари Жан Марк Эйро, Канада ТИВ раҳбари Стефан Дион ва Италия вазири Паоло Жентилони иштирок этишмоқда.

Учрашув G7 саммити арафасида Исэ Симада бўлиб ўтди. Саммитнинг ўтказилиш муддати май ойининг охирига мўлжалланган.

G7 иштирокчилари Хиросимадаги хиёбонни зиёрат қилишди. У ерда 1945 йилда Америка атом ҳужумидан ҳалок бўлганлар хотираси ёдга олинди.