Ҳонгконглик сармоядорлар Ўзбекистонда карамель ишлаб чиқаради

Ўзбекистон 11 Апрель 2016 651

Ўзбекистонда энг йирик маҳаллий "Лаззат" ширинлик фабрикасини қайта ишга тушириш бўйича лойиҳани ҳаётга татбиқ қилиш қилиш давом этмоқда.

Ҳонгконгнинг Torutem Business Limited номлик компанияси фабрика модернизацияси учун 5 миллион доллардан кам бўлмаган маблағ сарфлаш ниятида. Бу ҳақда "Ўзбекозиқовқатхолдинг" вакили маълумотига таяниб, Sputnik агентлиги хабар берган.

"Ўтган йил охирида хориж сармоядорлари фабрикада бисквит ишлаб чиқаришни бошлаган. Бироқ фабриканинг аввалги қувват кўрсаткичлари билан солиштирганда, бу хамир учидан патир, холос. Чунки Собиқ Иттифоқ замонида фабрика 20 турдан ортиқ маҳсулотлар ишлаб чиқариб, нафақат Ўзбекистон, балки қўшни давлатларни ҳам ширинлик билан таъминлаган. Бироқ 90-йиллар ўрталарида фабрика қатор сабабларга кўра, банкрот деб эълон қилинган", дейилади хабарда.

"Ҳонгконг компанияси маблағини карамель ишлаб чиқариш бўйича бир неча технологик линиялар яратишга сарфламоқчи. Унинг асосий мақсади - Россия ва минтақадаги бошқа давлатлар, шунингдек, жануби-шарқий Осиё мамлакатларига экспорт қилишга йўналтирилган замонавий кучланишларни ишга тушириш”, - айтиб ўтган холдинг вакили.

Унинг сўзларига кўра, қулай логистика, Ўзбекистон ҳукумати томонидан тақдим этилган имтиёзлар, катта ички бозор ҳамда МДҲ давлатлари бозорларига осон чиқа олиш имконияти сармоядорлар эътиборини жалб этган.

Бу йил сармоядорлар ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун 3 миллион доллар атрофида маблағ сарфламоқчи. Лойиҳа 2017 йили тугалланиши режалаштирилган.

Фабрика тўлиқ қувватга киргач, йилига 8 минг тоннадан ортиқ турли карамеллар ишлаб чиқаради.

Кўпроқ янгиликлар