Икки саёҳатчи резина қайиқда Москвадан Мадагаскаргача сузиб боришмоқчи

Жамият 11 Апрель 2016 529

9 апрель куни “Аҳмоқона сафарлар вазирлиги” лойиҳаси муаллифлари Артём Киракозов ва Александр Пановлар Москвадаги Преснен қирғоғидан резина қайиқда сузиб кетишди. Улар Ока, Дон, Қора ва Ўрта ер денгизи, Суэц канали орқали, Судан ва Сомалидан ўтиб Мадагаскаргача сузиб бориб, шу турдаги транспорт воситасида Гиннес рекордини ўрнатишни режалаштиришган.

Лекин иккала саёҳатчилар ҳам “Дождь” мухбирига ҳеч қандай тирик қолиш қоидалари ва билимларига эга эмасликларини, шунинг учун ҳам бу сафар “аҳмоқона” деб номланишини айтишган.

“Биз қайтиб келишни истаймиз ва олдиндаги хавфларни таҳлил қилиб чиқамиз. Биринчидан, бу бўронлар. Чунки биз Қора ва Ўрта ер денгизини кесиб ўтмоқчимиз.

Иккинчидан, бу қароқчилар. Сомали яқинида жуда кўп ҳужумлар учраб туради. Судан ёки Сомалида қонунсизлик майдони бошланганда, биз ҳам ноқонуний равишда қуролланишимизга тўғри келади. Агарда бизга у ерда автоматларни сотиб олишни таклиф этишса, сотиб оламиз. Ҳозирча эса бизнинг қайиғимизга бир блогер картошка тўпини ўрнатиб берди.

Учинчидан, резина қайиқларга ҳужум уюштириб, тескари қилиб, бизни ейишга ҳаракат қилувчи акулалар ҳам мавжуд. Бу эса жуда ҳам ёқимсиз ҳолат деб ўйлайман”, - дейди маркетолог Артём Киракозов.

Сафарни уюштириш учун энг қийин босқич бу кўплаб ҳужжатларни - визалар ва икки тўпламдаги денгиз ҳуқуқларини (россия ва халқаро) тайёрлаш бўлди.
Саёҳатчиларнинг Lifenews нашрига берган интервьюсида, улар агарда ҳеч қандай кўнгилсизлик юз бермаса, манзилга бир ой ичида етиб боришни режалаштиришганлигини айтишган. Улар ўзлари билан фақатгина керакли буюмларни олишган.

“Биз ўзимиз билан жуда ҳам кўп ёқилғи учун канистрлар, сув ўтмайдиган идишда кийимлар, қутқарув доираси ва қалпоқлар олдик”, - дейди арт-директор Александр Панов.

Бу сафар Киракозов ва Пановнинг учинчи саёҳатлари бўлиб, аввал улар Москвадан Ҳиндистонгача баггида етиб боришган, Марказий ва Жанубий Американи эса ижарага олинган машиналарда забт этишган.

Уларнинг резина қайиқдаги саёҳатларини ва лойиҳа тўғрисидаги хабарларни Фейсбук ва Инстаграмдаги саҳифаларида кузатиб боришингиз мумкин.

Кун янгиликлари
Дайжест: Ўзбек самолётининг Нью-Йоркка илк парвози, Гейтснинг «қулаши», ДТМнинг инкори ва куннинг бошқа хабарлари
22:40 / 27.07.2017 9018 Жаҳон
ИИВ қурол билан боғлиқ вазиятга ойдинлик киритди
17:40 / 27.07.2017 47930 Жаҳон
Нега навбатлар, «шапка», қора бозор вужудга келади ва улардан қандай қутулиш мумкин?
09:45 / 27.07.2017 50369 Иқтисодиёт
Ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб этилиши факт. Барча сукут сақламоқда
21:00 / 26.07.2017 93068 Ўзбекистон
Оққон билан оғриган 5 ёшли бола тезкор ёрдамга муҳтож
17:52 / 24.07.2017 41079 Жамият
Дибала «Барселона»га ўтиш эҳтимоли ҳақида гапирди
11:31 3 Спорт
Бош прокуратура Гулнора Каримовага нисбатан жиноий иш тафсилотларини ошкор қилди
Тез тиббий ёрдам диспетчерлик хизмати бошқа шошилинч хизматлар билан боғланади
11:10 407 Жамият
Япония мудофаа вазири можаро туфайли истеъфога чиқди
11:09 412 Жаҳон
Мажбурий ижро бюросининг Қорақалпоғистон бошқармаси табиий газдан қарздорлардан 11 млрд сўм маблағ ундирди
11:07 663 Жамият
Кўпроқ янгиликлар