Ироқ март ойида нефть қазиб олиш суръатини бир кеча-кундузда 4,55 млн баррелга етказди

Иқтисодиёт 11 Апрель 2016 709

2016 йилнинг март ойида, Ироқ рекорд даражада қора олтин қазиб олишга эришган. Ироқнинг ушбу натижаси ҳақида Bloomberg агентлиги Ироқнинг Somo давлат нефть компанияси маълумотларига таянган ҳолда хабар қилди.

Март ойида нефть қазиб олиш ҳажмининг ўсиши февраль ойи билан қиёсланганда бир кунда 2 фоизни ташкил этган.

Ўтган ойда мамлакат қора олтин экспорти 18 фоизга ошиб, кунига 3,81 млн баррелни ташкил этган. Февраль ойида бу кўрсаткич кунига 3,23 млн баррелдан иборат бўлган.

17 апрель куни Доҳада ОПЕК давлатлари ва Россия ўртасида нефть қазиб олиш миқдорини 2016 йил январь ойи кўрсаткичида сақлаб қолиш масаласи бўйича учрашув бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Кўпроқ янгиликлар