Сўнгги тўрт ҳафта ичида Кениянинг Накуру ва Баринго вилоятларида бир кунликдан 11 ойликкача бўлган 23 нафар чақалоқ номаълум касалликдан вафот этди. Бу ҳақда сенатор Жеймс Мунгай маълум қилган.

Унинг берган маълумотига кўра, юқори ҳарорат, йўтал, чарчоқ ва терлашни келтириб чиқарувчи ушбу касаллик билан оғриган 215 ҳолат қайд этилган. Бошида бу вирусли шамоллашдек туюлган, бироқ Кения тиббиёт тадқиқотлари институти томонидан олиб борилган текширув бундай эмаслигини тасдиқлади. Институт олимлари касалликни келтириб чиқарувчи омилларни ўрганишни бошлаб юборишган.