G7 давлатлари ташқи ишлар вазирларининг Хиросимадаги икки кунлик учрашувида АҚШ Давлат котиби Жон Керри Америка ва Россия ядровий қуролдан буткул воз кечишга тайёрлигини билдирган.

"Давлатларимиз ядросиз дунё концепциясини англаб етмоқдалар ва бу қуролдан биргаликда воз кечиш йўллари ҳақида музокаралар олиб боришмоқда", - деб таъкидлади Керри.

АҚШ Давлат котиби Москва ва Вашингтон ҳар бир давлатда Рейган ва Горбачёв президентлиги давридан бери ядро каллаклари сони эллик минг донадан тахминан бир ярим минггача қисқарганини ёдга солди.

"Биз ҳаракатда давом этишга тайёрмиз", - деди у ўз нутқида.