Кимлар фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига ўз номзодини қўя олади?

Ўзбекистон 11 Апрель 2016 3224

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2016 йил 5 мартдаги «Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловига тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ шу йил май-июнь ойларида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига сайлов бўлиб ўтади.

«Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги қонуннинг 17-моддасида қайд этилганидек, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши, қоида тариқасида, олий маълумотли, бевосита сайловга қадар камида беш йил тегишли ҳудудда доимий яшаётган бўлиши, ташкилотчилик қобилиятига, давлат органларида ёки тадбиркорлик ва бошқа хўжалик соҳасида иш тажрибасига, ҳаётий тажрибага ва аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эга бўлиши керак.

Бу ҳақда «Маҳалла» хайрия жамоат фонди бошқаруви раиси, Олий Мажлис Сенати Кенгашининг сайловни ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссияси аъзоси Жовдатхон Иноғомов маълумотига асосланиб, «ЎзА» хабар бермоқда.

Фуқаролар йиғини раиси масъулиятли лавозим бўлиб, у маҳалла органларининг қонун ҳужжатларида белгиланган вазифалари ижросини ташкил этиши, давлат органларида, юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро муносабатларда фуқаролар йиғини номидан иш олиб бориши ҳамда унинг манфаатларини ифодалаши зарур.

Бундай масъулияти, айни пайтда шарафли вазифа эгаси ўзининг ташкилотчилиги, хулқ-атвори, билими, ижтимоий фаоллиги билан ажралиб туриши, эл орасида обрў-эътибор қозонган бўлмоғи даркор.

Кун янгиликлари
“Tashkent study”да имтиҳондан муваффақиятли ўтиш сирларини ўрганинг
10:36 7067 Жамият
Оққон билан оғриган 5 ёшли бола тезкор ёрдамга муҳтож
17:52 / 24.07.2017 21987 Жамият
Жаҳонгир тўшакка михланиб қолмасин: 22 яшар йигит ана шундай бахтсизлик ёқасида
12:52 / 22.07.2017 96369 Жамият
Ўзбекистонда кейинги йилларда илк марта ажрашишлар сони камайиши кузатилди
Бухоро ва Навоий вилоятларига «Саломатлик» поездлари жўнаб кетди
Жеймс Бонд ролини ижро этувчи актёр номи маълум бўлди
Toyota бир неча дақиқа ичида қувватланувчи электромобиль ишлаб чиқаради
Тошкентда карате бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади
21:00 375 Спорт
ЎзМУда ижодий имтиҳонлар адолатли ўтказилиши учун кузатув камералари ўрнатилди
20:50 744 Жамият
Видео: Франциядаги шаҳар мэри «ПСЖ»нинг «Барселона»га мағлубияти туфайли каламуш еди
20:40 2109 Спорт
Кўпроқ янгиликлар