Колумбиянинг бешта шаҳрида футболчилар ҳукуматнинг мамлакат чемпионати ўйинларида 35 даража иссиқ бўлган кундузги вақтга қўйгани учун ўзига хос ишлаш ташлаш билан норозилик намойишларини уюштиришди. Бу ҳақда Reuters хабар тарқатмоқда.

Ҳакамнинг ўйин бошланишини сўраб чалган ҳуштагидан кейин футболчилар чим устига ўтириб олишган ва бу ҳолат бир неча дақиқа давом этган.

Ҳукуматнинг бундай қарорга келишига кечки пайтда стадионни ёритиш учун жуда кўп миқдорда электр энергияси сарфланиши сабаб бўлган. Футболчилар учун иссиқ пайтда ўйин ўтказишгани учун бўлим ўртасида томоқларини ҳўллаб олишга рухсат берилган, бироқ футболчиларнинг фиркига кўра бу етарли эмас. Улар бундай иссиқда тўп суриш соғлиқ учун ўта зарарли эканини билдиришган.