Италиядаги Corriere dello Sport газетасининг душанба кунги сони муқовасида «Лестер» жамоаси ҳақидаги материал чиқди.

Бу тарихда илк марта ушбу газетанинг биринчи саҳифаси Англия чемпионати вакилига аталиши бўлди. Шу вақтгача Италиянинг энг машҳур нашрининг муқовасида Англия чемпионати учун ўрин берилмаган.

Қайд этиш керакки, «Лестер» жамоаси бош мураббийи италиялик Клаудио Раньери бўлиб, газетанинг бугунги сони биринчи саҳифасида унинг суратлари ўрин олган.