Луи ван Гаал: «0:3 хунук натижа, лекин биринчи голни ўтказиб юборишдан олдин рақибдан яхшироқ ўйнаётгандик»

Спорт 11 Апрель 2016 410

«Манчестер Юнайтед» жамоаси бош мураббийи Луи ван Гаал АПЛнинг 33-турида «Тоттенҳэм»дан учралган 0:3 ҳисобидаги мағлубиятдан кейинги фикрларини билдириб ўтди.

«Биринчи голга қадар жамоалар тенг ўйин кўрсатишаётганди. Энг яхши вазият биз томонимиздан ҳосил қилинганди, Антони Марсиялда гол уриш учун зўр имконият бўлганди.

Биз рақибга биринчи голни совға қилдик ва футболчилар ҳали нима бўлганини англашига улгурмасидан юзага келган парокандаликдан фойдаланган рақиб 5 дақиқа ичида яна 2та гол урди.

Иккинчи гол – стандартдан, ҳамиша бундай вазиятларда устунлик қиладиган ва бош билан яхши ўйнайдиган футболчиларимиз ўз дуэлларини бой беришди. Алдервейрелд эса фантастик зарба берди. Бунақаси камдан-кам рўй беради.

Янгни ҳужумга қўйганим сабабини сўрайсизми? Мен ҳужум чизиғида кўпроқ ҳаракат бўлишини истагандим.

Ҳар жамоа ютқазишга ҳақли, аммо биз ҳали чемпионлик пойгасидамиз. Албатта, мағлубиятдан кейин фарқни қисқартириш зарурати юзага келади ва вазифа қийинлашиб боради.

«Тоттенҳэм» – аъло даражадаги жамоа. Мен буни ўйиндан олдин ҳам айтгандим. Лекин ўйин 0:0 бўлиб турганида биз яхшироқ ўйнаётгандик. 0:3 – жуда хунук натижа, аммо биз гол ўтказиб юборишимиздан олдин улардан устунроқ эдик», – дейди ван Гаал.

Кун янгиликлари
Дайжест: Ўзбек самолётининг Нью-Йоркка илк парвози, Гейтснинг «қулаши», ДТМнинг инкори ва куннинг бошқа хабарлари
22:40 / 27.07.2017 9018 Жаҳон
ИИВ қурол билан боғлиқ вазиятга ойдинлик киритди
17:40 / 27.07.2017 47930 Жаҳон
Нега навбатлар, «шапка», қора бозор вужудга келади ва улардан қандай қутулиш мумкин?
09:45 / 27.07.2017 50369 Иқтисодиёт
Ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб этилиши факт. Барча сукут сақламоқда
21:00 / 26.07.2017 93068 Ўзбекистон
Оққон билан оғриган 5 ёшли бола тезкор ёрдамга муҳтож
17:52 / 24.07.2017 41079 Жамият
Дибала «Барселона»га ўтиш эҳтимоли ҳақида гапирди
11:31 3 Спорт
Бош прокуратура Гулнора Каримовага нисбатан жиноий иш тафсилотларини ошкор қилди
Тез тиббий ёрдам диспетчерлик хизмати бошқа шошилинч хизматлар билан боғланади
11:10 407 Жамият
Япония мудофаа вазири можаро туфайли истеъфога чиқди
11:09 412 Жаҳон
Мажбурий ижро бюросининг Қорақалпоғистон бошқармаси табиий газдан қарздорлардан 11 млрд сўм маблағ ундирди
11:07 663 Жамият
Кўпроқ янгиликлар