Россия бош вазири Дмитрий Медведев ҳукуматнинг илмий даражалар бериш тартиби ўзгаргани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар берган.

"Бугунги кунда сохта ҳимоялар билан боғлиқ можаролар анча камайган. Шундай бўлса-да, амалдаги тажриба унга тузатишлар киритилиши кераклигини кўрсатди. Таклиф этилган ўзгаришлар Давлат илмий аттестацияси тизимида иш унумдорлигини оширишга қаратилган", - деб изоҳ берди Медведев.

Бош вазирнинг сўзларига кўра, илмий аттестациянинг бу тизими максимал даражада аниқ бўлиши керак.