Михаэль Шумахер 1992 йил ўзининг илк ғалабасини қўлга киритган Формула-1 болиди Benetton B191B Bonhams аукцион уйи томонидан кимошди савдосига қўйилди. Унинг бошқарув чамбарагида етти карра жаҳон чемпионининг имзоси туширилган. Машина 220-280 минг еврога баҳоланган.

Машина 1991 йилги жаҳон чемпионатида қатнашган Benetton B191’нинг такомиллаштирилган версиясини ўзида мужассамлаштирган. Айнан ўша машина 1991 йилда Венгрияда ўтган жаҳон чемпионатида илк бор қатнашган. Ўшанда уни уч карра жаҳон чемпиони Нельсон Пике бошқарган эди. Айнан шу болидда бразилиялик пойгачи Австралияда ўтган жорий мавсумда ўз карьерасини якунлади.

1992 йилда машина қайта ишланди. Дастлаб уни Мартин Брандлу бошқарди, сўнгра у 23 ёшли Шумахер ихтиёрига ўтди. Ўшанда у Мексикада ўтган Гран-прида учинчи ўринни қўлга киритади. Сўнгра Бразилияда ўтган пойгада натижа қайта такрорланади ва автомобиль мусобақаларда иштирокини тўхтатади.