АҚШ президенти Барак Обама 2011 йили Ливиядаги Муаммар Каддафий тузумини ағдариш бўйича операциянинг пухта режалаштирилмаганини ўзининг ушбу лавозимдаги асосий хатоси деб атади. Бу ҳақда CNN телеканали хабар қилган.

Обама телеинтервьюда қисқа саволларга жавоб бериш вақтида "Ливияга бостириб киришдан кейинги кунга" режани тайёрлашдаги муваффақиятсизликни эҳтимол ўзининг энг оғир хатоси эканлигини айтди. Обама ўша пайтда буни тўғри қарор деб ўйлаганини таъкидлаб ўтди.