11 апрель куни Олий лиганинг 4-тури доирасида «Пахтакор» ўз майдонида «Насаф»ни қабул қилди.

Турнинг марказий баҳси сифатида кутилган бу ўйинда дастлаб мезбонлар ҳимоячиси Камолиддин Тожиев 43 дақиқада гол уриб ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлимда, ўйиннинг 57 дақиқасида қаршиликлар жамоаси ҳужумчиси Бобур Абдухолиқов ҳисобни тенглаштирди. Қолган вақт давомида мухлислар бошқа гол кўришмади. Ўйиннинг охирги қисмида, 81 дақиқада тошкентликлар жамоаси вакили Жавоҳир Соҳибов қизил карточка олиб майдонни тарк этди.

4 тур ўйинларидан кейин «Насаф» жамоаси ҳисобидаги очколар сони 10тага етди. Шунингдек, Тошкентнинг «Локомотив» ва «Бунёдкор» жамоалари ҳамда Навоийнинг «Қизилқум» жамоасида ҳам 10тадан очко жамғарилган.

«Пахтакор» эса 2та ғалаба ва 2та дурангдан кейин 8 очко билан «Металлург»дан кейинги олтинчи ўринни эгаллаб турибди.

«Пахтакор» (Тошкент) – «Насаф» (Қарши) 1:1
Голлар: Камолиддин Тожиев 43, Бобур Абдухолиқов 57.
«Пахтакор»: 1.Никита Рибкин, 29.Владимир Козак, 7.Азим Аҳмедов, 21.Камолиддин Тожиев (с), 24.Даврон Ҳошимов, 5.Акбар Исматуллаев(20.Анвар Солиев 73), 15.Жавоҳир Соҳибов, 14.Жамшид Болтабоев, 8.Шерзод Каримов(4.Аднан Ораховац 85), 35.Ойбек Қиличев(9.Жалолиддин Машарипов 46), 11.Игорь Сергеев

«Насаф»: 35.Санжар Қувватов, 31.Сайдулло Раҳматов, 4.Мақсуд Каримов, 23.Шерзод Аъзамов, 7.Шуҳрат Муҳаммадиев, 20.Эркин Бойдуллаев, 10.Дилшод Раҳматуллаев, 18.Баҳром Абдураҳимов(6.Азизжон Ғаниев 68), 17.Артур Геворкян (с), 9.Илҳом Шомуродов( 21.Азамат Алланиёзов 40), 45.Бобур Абдухолиқов

Огоҳлантиришлар: Жавоҳир Соҳибов 23, Ойбек Қиличев 45, Эркин Бойдуллаев 51, Даврон Ҳошимов 64, Камолиддин Тожиев 68, Шерзод Каримов 84.
Четлатиш: Жавоҳир Соҳибов 81.
Ҳакамлар: И. Танташев (Бухоро), Р. Серазетдинов (Тошкент), А. Снетков (Тошкент вил.), А. Нажафалиев (Тошкент)
Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).