2016 йилнинг 4 апрелида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Халқаро битимни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади. Бу ҳақда UzDaily.uz хабар берган.

Мазкур ҳужжат нусхани тасдиқлаш, метрологик шаҳодатлаш, ўлчов асбобларини калибрлаш ва текшириш мақсадида ўтказиладиган синов натижаларини ўзаро тан олиш тўғрисидаги келишувни тасдиқлади.

Ҳужжат 2015 йил 29 май куни Қозоғистон Республикаси Бурабай посёлкасида МДҲ давлат раҳбарлари Кенгаши мажлисида имзоланган.

Қарорда белгиланишича, Ўзбекистон ҳужжатни маълум шарт билан қабул қилади. Яъни Ўзбекистон мазкур келишувнинг 10-моддаси иккинчи абзацини қабул қилмайди.

Ўзбекистон раҳбари мазкур халқаро келишув кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартибларининг бажарилиши тўғрисидаги тегишли билдиришномани депозитарийга юбориш вазифасини Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги зиммасига юклади.