Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси (ССП) республиканинг мева-сабзавотчилик маҳсулоти экспорт ҳажмини ошириш мақсадида "TECLOT ХК" МЧЖ билан биргаликда Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари учун электрон савдо майдончаси (www.agrosale.uz сайти) лойиҳасини амалга оширади. Бу савдо майдончаси ташқи бозорларга агросаноат тармоғи маҳсулотини олға суриш учун мўлжалланади.

ССП маълумотларига кўра, бу ресурс маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга озиқ-овқат маҳсулотлари, қишлоқ хўжалиги техникаси, қурилмалари, кимёвий моддалар (ўғитлар) ва агросаноат тармоғига тааллуқли бўлган бошқа товар ва хизматлар ҳақидаги эълонларни жойлаштиришга имкон беради. Тизимда мунтазам асосда савдолар, иштирокчилар ва берилган таклифлар ҳақида автоматик равишда жамланма маълумотлар берилган ҳисоботлар шакллантирилади.

Таъкидланишича, айни вақтда савдо майдонини бошқа давлатларнинг шундай тизимлари билан бирлаштириш бўйича ишлар олиб борилмоқда, бу эса шак-шубҳасиз ўзбек маҳсулотини сотиш учун бозорларни қидириш самарадорлигини оширади.

Тадбиркорлик субъектларини ушбу электрон ресурс иши билан таништириш ва унга жалб қилиш мақсадида 18 апрелда Wyndham Tashkent меҳмонхонасида "Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари учун электрон савдо майдончаси" мавзусида тадбир ўтказиш режалаштирилган.