Англиянинг Ҳэрроу шаҳрида шахмат бўйича Colin Crouch Celebration Chess Congress турнири якунланди. Мазкур халқаро мусобақада Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган халқаро гроссмейстер Жаҳонгир Воҳидов бош совринни қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон олимпия қўмитаси хабар тарқатган.

Швейцарча тизимда ўтказилган тўққиз турдан иборат мусобақада қирқдан зиёд шахматчи баҳслашди. Жаҳонгир Воҳидов польшалик Патрик Станиц, англиялик Маркус Осборн, Жеймс Жексон, Питер Батчелор, АҚШ вакили Тимур Гареев, венгриялик Тамас Фодорни мағлуб этиб, австралиялик Жастин Тан, венгриялик Ференц Беркеш ва англиялик Даниел Гормалли билан дуранг ўйнади.

Тўққиз турнинг биронтасида мағлубиятга учрамай, 7,5 очко жамғарган Жаҳонгир Воҳидов мусобақада биринчи ўринни эгаллади.