Шаҳзода Уильям ва малика Кейтнинг илтимоси ҳиндистонликларнинг аччиғини келтирди

Жаҳон 11 Апрель 2016 462

Шаҳзода Уильям ва малика Кейтнинг Ҳиндистонга бир ҳафталик сафари нохуш ҳолат билан бошланди. Жуфтлик Ҳиндистоннинг энг машҳур диққатга сазовор жойи Тож-Маҳал эҳромида суратга тушмоқчи бўлди. Ҳозирда эҳромда реконструкция ишлари бормоқда ва шунинг учун у қурилиш ҳавозалари билан ўралган. Кембриж герцог ва герцогиняси сурат мукаммал чиқиши учун ҳавозаларни олиб туришни илтимос қилишди.

Бироқ жуфтликнинг бу илтимоси ҳинд ҳукумати томонидан бетакаллуфликдек қабул қилиниб, уларнинг ғазабини келтирди, Ҳиндистон жамоатчилиги ва ОАВ эса британ шаҳзодаси номига ғазабини сочди, деб ёзмоқда Мirror.

Ҳиндистонда ҳали ҳам Буюк Британия томонидан ҳинд ҳудудлари мустамлака қилинган замонлар эсдан чиқмаган ва мамлакатда британияликларнинг ўз хоҳишини ўтказишга уриниши оғриқли қабул қилинади.

Бу орада матбуотга жуфтликнинг Ҳиндистонга сафарини Tata Steel ҳинд компанияси молиялаштиргани ҳақидаги маълумот чиқиб кетди. Компания бундан аввалроқ минглаб ходимларини қисқартиришини маълум қилганди. Уильям бу ҳолат билан боғлиқ можаро юзага келмаслиги учун ўзининг сафари дастурини ундан компания билан боғлиқ барча тадбирларни олиб ташлашни талаб қилган ҳолда ўзгартирди.

Кун янгиликлари
Тадбиркорларни муваффақиятга элтувчи ноёб бизнес-форум ўтказилади
09:45 / 20.07.2017 6871 Жамият
Study Tokyo – Японияда ўқиш ва ишлашни истаганлар учун ишончли ҳамкор
10:55 / 19.07.2017 17358 Lifestyle
Фермер ва тадбиркорлар диққатига! Travel Today билан АҚШнинг энг йирик агро кўргазмасида иштирок этинг
09:52 / 19.07.2017 13912 Жамият
БМТ Хавфсизлик кенгаши ИШИДга қарши санкция рўйхатини кенгайтирди
00:52 981 Жаҳон
Қирғизистонда президентликка номзодлардан биринчиси МСКга имзоларни топширди
00:20 1043 Жаҳон
Чичарито Англияга қайтди
00:13 1854 Спорт
Формула-1 пилотлари боши қўшимча восита билан ҳимояланади
23:54 / 20.07.2017 810 Спорт
"Қассобга гўшт қайғуси.." Одамларни ким ўйлайди?
23:46 / 20.07.2017 5159 Жамият
Ўзбекистон Мозори Шарифда савдо уйи очади
23:40 / 20.07.2017 2200 Ўзбекистон
«Халқ таълими тизимидаги энг яхши веб-сайтлар - 2017» ғолиблари маълум қилинди
23:33 / 20.07.2017 1315 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар