Швеция қироли ўз фуқароларини камроқ гўшт истеъмол қилишга чақирди

Жаҳон 11 Апрель 2016 501

Ўтган ёзда ўз фуқароларига табиатни сақлаб қолиш мақсадида ванна қабул қилишдан воз кечишни таклиф қилган Швеция қироли Карл XVI Густав ўзининг 70 ёшлик таваллуди арафасида "Афтонбладет" газетасига берган интервьюсида янги ташаббусни билдирди. 69 ёшли қирол ўз фуқароларини соғлиқ ва экология нуқтаи назаридан гўшт ва мармелад истеъмолини камайтиришга чақирди. Бу ҳақда The Local. нашри хабар бермоқда.

"Мен гўшт ишлаб чиқариш билан шуғулланаман, бироқ мен тиббий ва экологик нуқтаи назардан қизил гўшт кам ейман. Гўшт истеъмол қилиш жуда фойдалидир, бироқ ҳар куни қони оқиб турган бифштекс ейишга ҳожат йўқ", деб айтди қирол.

Қишлоқ хўжалиги ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари билан фаол қизиқадиган 69 ёшли қиролнинг фикрича, шведлар мармелад истеъмолини ҳам қисқартиришлари керак, чунки унинг таркибига жонзотлардан олинувчи желатин моддаси киради.

"Озиқ-овқат таркибини ёдда тутиш керак ва барча нарсадан оз-оздан ейиш лозим", деб тавсия қилмоқда олий ҳазрати.

Карл XVI Густав ўтган асрнинг 70-йилларидан бери атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари билан шуғулланиб келади. Бироқ конституцияга кўра, қиролнинг давлат раҳбари сифатида ваколатлари чеклангани сабабли у бу соҳадаги сиёсий мунозараларда фаол иштирок эта олмайди.

Ҳақиқатан ҳам, қирол экология борасида охирги русумларга амал қилишга ҳаракат қилади. Мисол учун, Дроттнингхольмдаги қирол саройида қуёш батареялари ўрнатилган. Каттагина автопаркига эга бўлган қирол асосан анъанавий ёнилғи ва электр энергияда ишловчи Volvo гибрид автомобилидан фойдаланади.

Қиролнинг айтишича, унинг оиласи иложи борича ёруғлик-диодли лампалардан фойдаланишга ҳаракат қилади, чунки саройда ҳамма қандилларда ҳам бу лампалардан фойдаланишнинг иложи йўқ.

Карл XVI Густав 1946 йил 30 апрелда Швеция шаҳзодаси Густав Адольф ва маликаси Сибилла Саксен-Кобург-Гот оиласида туғилган, 1973 йил 15 сентябрдан бери Швеция қироли ҳисобланади. У Жаҳон ёввойи табиат жамғармаси (WWF)нинг маҳаллий бўлими президенти.

Кун янгиликлари
Жаҳонгир тўшакка михланиб қолмасин: 22 яшар йигит ана шундай бахтсизлик ёқасида
12:52 / 22.07.2017 71285 Жамият
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 95508 Жамият
Ҳафта дайжести: Мирзиёевнинг Тошкент вилоятига ташрифи, солиқ соҳасидаги янгиликлар, гўшт ва унинг нархи, партиялар ХПКда...
23:47 / 23.07.2017 4211 Жаҳон
Ироқ халқ қўшинлари ИШИДнинг 3 йирик қўмондони ўлдирилгани ҳақида маълум қилди
22:30 / 23.07.2017 4221 Жаҳон
Неймар «ПСЖ» билан 6 йиллик шартнома тузади
22:00 / 23.07.2017 10171 Спорт
Британия Қатарнинг Форс кўрфазидаги инқирозни ҳал этишдаги позициясини олқишлайди
21:50 / 23.07.2017 2298 Жаҳон
ТИВнинг Россия билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи тайинланди
21:40 / 23.07.2017 1838 Ўзбекистон
«Барселона» Неймарни кўндира олмади
21:30 / 23.07.2017 10740 Спорт
Биринчи қонуний совет миллионери оламдан ўтди
21:25 / 23.07.2017 15255 Жаҳон
Роналду Неймарга маслаҳат берди
21:20 / 23.07.2017 14174 Спорт
Кўпроқ янгиликлар