Швецияда мамлакатга кўп сонда қочқинлар келгани сабабли индивидуал идентификацион рақам тугаб қолди

Жаҳон 11 Апрель 2016 542

Швецияда мамлакатга кўп сонда қочқинлар келгани сабабли "шахсий рақам" деб аталувчи индивидуал идентификацион рақам (ИИР) тугаб қолди. Швецияда бу рақам миллий ифтихор предмети ҳисобланади. Швеция биринчилардан бўлиб ўз фуқароларига ИИР беришни 1974 йилдаёқ киритган. Айни вақтгача тизим соз ишлаб келаётган эди, бироқ рақамлар етишмаётгани билан боғлиқ муаммолар вужудга келди.

Амалдаги ИИР 10 та рақамдан иборат бўлиб, унинг биринчи 6 рақами шахснинг туғилган санасини, қолган тўрттаси эса жинс каби қўшимча маълумотни сақловчи "назорат сони"дан иборат. 1991 йилгача шахсий рақам бўйича унинг эгасининг туғилган жойини (маъмурий бирликни) ҳам билиш мумкин бўлган.

Тизим бошидан кунига янги туғилганларга мингта шахсий рақамни беришга мўлжалланган бўлган. Бу миқдор етарлича захира билан берилган, чунки ҳозирда Швецияда кунига ўртача 500 нафар чақалоқ дунёга келади. Бироқ ҳеч ким Швеция Европада аҳоли жон бошига тўғри келадиган муҳожирлар сони бўйича биринчи ўринни эгаллашини хаёлига келтирмаганди. Бундан ташқари, шахсий рақамни берувчи Солиқ бошқармасида таъкидланишича, Швецияга келаётган қочқинларнинг ватанларида фуқароларни ҳисобга олиш тизими яхши ривожланмаган.

Кўплаб муҳожирлар ўз ҳақларида исталганча маълумотларни берадилар ва уларга ишонишга тўғри келади. Мисол учун, бир неча йиллар давомида мамлакатга келган афғонистонлик ва эронликлар ўзларининг таваллуд саналари сифатида 21 март – Наврўз нишонланадиган кунни айтишган.

Шахсий рақамлар билан боғлиқ муаммо ҳақида 2007 йилдаёқ гапирила бошланган. Энди бўлса бу ҳақда баралла бонг урилмоқда. Тизимга рақам етишмаяпти. "Агар туғилган кун 1 январь бўлса, лекин рақам тугаган бўлса, энди 2 январь деб ёзамиз, агар униям ёза олмасак, 3 январь деб ёзамиз ва ҳ.к.", деб вазиятни тушунтирмоқда Солиқ бошқармаси ходими Ингегерд Видель "Дагенс нюхетер" газетасига берган интервьюсида. Бироқ фуқаронинг туғилган куни Швецияда муҳим кўрсаткич ҳисобланади: унга сайловларда иштирок этиш ҳуқуқи, спиртли ичимлик харид қилиш, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш боғлиқ.

Вазият шахсий рақамга яна битта рақамнинг қўшилиши билан ҳал қилиниши мумкин эди (1967 йилда ИИР 9 та рақамдан иборат бўлгандан шундай қилинган), бироқ буни мамлакат доирасида амалга ошириш жуда қийин кечиши таъкидланмоқда.

Швециянинг аҳолини ҳисобга олиш моделига бутун дунёда қизиқиш билан қаралади, бироқ маҳаллий мутахассислар унинг камчиликлари борлигини айтишади. "Биз Швецияда мавжуд тизимдан ўрнак олмасликни тавсия қиламиз", деб айтмоқдалар улар.

Кун янгиликлари
Тадбиркорларни муваффақиятга элтувчи ноёб бизнес-форум ўтказилади
09:45 5684 Жамият
Study Tokyo – Японияда ўқиш ва ишлашни истаганлар учун ишончли ҳамкор
10:55 / 19.07.2017 14915 Lifestyle
Фермер ва тадбиркорлар диққатига! Travel Today билан АҚШнинг энг йирик агро кўргазмасида иштирок этинг
09:52 / 19.07.2017 11953 Жамият
Ёмон натижалари сабаб Африкадаги терма жамоалардан бири тарқатиб юборилди
21:20 0 Спорт
Дайжест: GM Uzbekistan раддияси, саратонга чалинган Маккейн, қиролнинг қаҳрига йўлиққан шаҳзода ва куннинг бошқа хабарлари
21:10 305 Жаҳон
«Монако» Мбаппени аврамоқчи бўлаётган клублар устидан ФИФАга арз қилади
21:00 169 Спорт
Йилнинг ўтган даври мобайнида Тошкент шаҳрида 51 кгдан ортиқ гиёҳвандлик моддалари мусодара қилинди
20:40 301 Жамият
Кувайт Эрон элчисига мамлакатни тарк этиш учун 48 кун муҳлат берди
20:26 1239 Жаҳон
Эрдўған: Ал-Ақсанинг ҳимояси бутун ислом дунёси учун катта аҳамиятга эга
20:24 1434 Жаҳон
Ангрендаги хонадонлардан бирида ёнғин юз берди, фуқаролар қутқариб қолинди
20:20 608 Жамият
Кўпроқ янгиликлар