Сурия ҳудудидан ўт очилиши туфайли Туркиянинг Килис шаҳри ҳудудида бир неча киши жароҳатланган. Бу ҳақда Туркия нашрларига асосланган ҳолда Рейтер агентлиги хабар тарқатган.

Қайд этилишича, Сурия шимолидан учирилган ракета Туркиянинг жануби-шарқидаги аҳоли тураржой ҳудудига келиб тушган.

Бу ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда.

Март ойида ҳам шунга ўхшаш ҳодиса туфайли Килисда бир киши ҳалок бўлганди.