Тошкент шаҳридани Инҳа университети (IUT) 11 ёшдан 13 ёшгача бўлган болалар учун мобил иловаларни яратиш бўйича янги курс очди. Бу ҳақда университет ахборот хизмати хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, IUT 2015-йилнинг ёзидан бошлаб болаларни визуал дастурлашга ўргатиш мақсадида Codecraft лойиҳасини очган эди. Курслар давомида болалар Scratch 2 тили асосида дастурлашни ўзлаштирадилар. Яқинда эса IUT болаларни дастурлашга ўргатишни янада чуқурлаштириш учун Advanced Scratch 2 курсини очди.

Янги курс Codecraft лойиҳасининг давоми бўлибгина қолмай, уни янги босқичга олиб чиқади. Курс давомида болалар Android платформасида мобил иловаларни дастурлашни ўрганадилар.

Codecraft лойиҳаси раҳбари Фарҳод Мусаев сўзларига кўра, илк курсда 15 нафар болалар иштирок этмоқдалар. Курс дастури MIT App Inventor 2 ечими асосида қурилган. Scratch курсларидаги каби, янги курс болаларни дастурлаш асослари ва ижодий ёндошувни ўргатишга йўналтирилган. “Курсда олган билимлари асосида бошқа исталган дастурлаш тилларини енгил ўрганиш имкониятига эга бўладилар”, - деди Ф.Мусаев.

Codecraft лойиҳаси ҳақида тўлиқ маълумотни www.codecraft.uz сайтидан олиш мумкин.