Тошкентда “Универсиада – 2016” спорт ўйинларининг футбол, волейбол, баскетбол, қўл тўпи ва бокс бўйича минтақавий саралаш мусобақалари бўлиб ўтди. Бу ҳақда «ЎзА» хабар бермоқда.

Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент давлат техника университети, Тошкент темир йўл транспорти муҳандислари институти, Ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар бокс мактаби ҳамда «Пахтакор» футбол клуби қошидаги 16-болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ўтказилган баҳсларда Тошкент шаҳри, Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятлари терма жамоалари иштирок этди.

Футбол, волейбол, баскетбол, қўл тўпи бўйича Тошкент шаҳрининг эркаклар ва қизлар терма жамоалари ғолиб бўлди. Бокс бўйича Тошкент шаҳри жамоасининг тўққиз аъзоси, Жиззах вилоятидан бир боксчи финал босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Ғолиблар Фарғона шаҳрида бўлиб ўтадиган “Универсиада – 2016” спорт ўйинларининг финал босқичида иштирок этади.