Март ойида Хитойда истеъмол товарлари учун нархлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,3 фоизлик ўсишни ташкил қилган. Бу ҳақда Хитой Халқ Республикаси давлат статистик бошқаруви ҳисоботида маълум қилинган, деб хабар беради ТАСС.

2015 йилнинг март ойи билан солиштирганда маҳсулотлар нархининг ўсиши 2,5 фоизни ташкил этди, хизматлар эса 1,9 фоизга қимматлашди. Озиқ-овқат маҳсулотлари нархи эса 7,6 фоизга кўтарилган.

Февраль ойи билан таққослаганда эса март ойида нархлар 0,4 фоизга арзонлашган.

Хитой ҳукумати 2016 йил учун инфляция даражаси кўрсаткичини 3 фоиздан оширмасликка уринишини билдирди.

2015 йилда истеъмол товарлари нархи 2014 йил билан таққослаганда 1,4 фоизга ўсган.