«Зенит» футболчиси Дзюба трамвайда кондуктор бўлиб ишлади

Спорт 11 Апрель 2016 390

«Зенит» жамоаси ҳужумчиси Артём Дзюба петербургликлар жамоасининг «Давай-давай!» дея номланган хайрия акциясида иштирок этди.

У ўз ваъдасига кўра, акциядаги иштироки орқали йиғилган миллион рублдан ортиқроқ миқдордаги маблағни «Русфонд» ҳомийлигидаги ногирон бола Алеши Криницкогонинг даволаниши учун топширган.

Дзюба ўз дам олиш кунида 3 рақамли трамвай қатнайдиган Репин кўчасига чиққан. У бу ерда Алёша билан учрашган ва унга ўз футболкасини совға қилган. Кейин униформа кийиб, трамвайга чиққан ва кондуктор сифатида ишлаган. У 3 соат давомида трамвайда бўлган.

Бу вақт давомида ўнлаб мухлислар у билан суратларга тушишган ва ундан автографлар олишган.

«Кун ажойиб ўтди. Тажриба учун ишлаб кўрдим. Яхшиямки, менга Владимир (трамвай кондуктори - таҳририят) ҳамроҳлик қилди, унда юмор ҳисси яхши экан.

Аввалига трамвайда одам жуда кўп бўлди ва диққат билан ишлашга тўғри келди. Умуман ишни яхши бажардим деб ўйлайман.

Лекин назаримда йўловчилардан бири йўл ҳақини тўламасдан қочиб қолди, биз уни тўса олмадик ва у бекатлардан бирида тушиб кетди. Ҳечқиси йўқ, уни тутамиз!» – дейди Дзюба.

Халк ногирон бола учун хайрия маблағи йиғиш тадбирида қатнашиб, Невский проспектида қўшиқ куйлади

Кун янгиликлари
China shashlik - тансиқ, бетакрор ва асосийси, ҳамёнбоп таомлар энди Чилонзорда!
21:29 / 26.07.2017 15229 Жамият
Ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб этилиши факт. Барча сукут сақламоқда
21:00 / 26.07.2017 84835 Ўзбекистон
Миробод туманидаги қурилиш комиссия хулосасига кўра вақтинча тўхтатилди
12:23 / 26.07.2017 22180 Жамият
Оққон билан оғриган 5 ёшли бола тезкор ёрдамга муҳтож
17:52 / 24.07.2017 39160 Жамият
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 107268 Жамият
58 мисрлик полицияга ҳужум қилганлик учун умрбод қамоқ жазосига тортилди
23:25 16 Жаҳон
Wikileaks МРБнинг кибержосуслик воситалари ҳақидаги махфий ҳужжатларни чоп этди
23:21 85 Жаҳон
Facebook капиталлашуви биринчи марта 500 млрд доллардан ошди
Дайжест: Ўзбек самолётининг Нью-Йоркка илк парвози, Гейтснинг «қулаши», ДТМнинг инкори ва куннинг бошқа хабарлари
22:40 1594 Жаҳон
Оқ уй: 150 йил аввал маълумотлар сизиб чиқиши айбдорлари осилган бўларди
22:31 821 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар