2015 йил давомида Германияга катталар ҳамроҳлигисиз келган вояга етмаган қочқинларнинг олти минг нафарга яқини йўқолган. Бу ҳақда Die Zeit хабар берди.

Германия ИИВнинг парламент сўровига берган жавобига кўра, немис ҳукумати бедарак кетган вояга етмаганларнинг қаерда экани тўғрисида ҳеч қандай маълумотларга эга эмас. Шунингдек, кичик ёшли қочоқларнинг йўқолиши сабаблари аниқланмай қолмоқда.

Йўқолган боланинг ҳар ўнинчиси 14 ёшга етмаган болалар бўлгани айтилган.

Хабарда айтилишича, йўқолганларнинг аксарияти Афғонистон, Сурия, Эритрея, Жазоир ва Марокашдан келишган эди.