Россиялик бизнесмен Юрий Мильнер ва физик Стивен Ҳокинг 12 апрель куни Нью-Йоркда Breakthrough Starshot лойиҳаси иш бошлаганини эълон қилишди.

Бу лойиҳанинг мақсади – соатига 160 миллион километр тезлик билан юлдузлар томон космик аппаратни учириш. Breakthrough Starshot лойиҳаси ҳақида унинг ташаббускори Юрий Мильнер сўзлаб берди.

Breakthrough Starshot вазифаси бир авлод ҳаёти давомида амалга оширилиши тахмин қилинмоқда. Тадқиқот ва қайта ишлаш дастурига 100 миллион доллар сармоя киритилади. Дастур 20 фоиз тезликкача бўлган бир неча грамм оғирликдаги космик наноаппаратини тезлатиш учун ёруғлик нурлари импульсидан фойдаланиш концепцияни қабул қилишга йўналтирилган. Бу каби тезликдаги парвоз ишга туширилганидан сўнг, тахминан йигирма йил давомида Альфа Центавр юлдузини ҳам забт эта олиш мумкин.

Лойиҳа директорлар кенгашига Юрий Мильнер ва Стивен Ҳокингдан ташқари Facebook тармоғининг асосчиси ва бош директори Марк Цукерберг ҳам киради. Шунингдек, маслаҳат кенгаши аъзолари орасида Космик тадқиқотлар институтининг собиқ директори Роальд Сагдеевни ҳам учратиш мумкин.