Илонни канзаслик Жейсон Тэлботт видеога туширган. Унинг айтишича, биринчи бош иккинчи бошга қараганда тажовузкорроқ бўлган ва сураткашнинг дўстига ҳужум қилиб кўрмоқчи бўлган. Ҳужум омадсиз якунланган, чунки иккинчи бош ҳалақит берган.

Мутахассисларнинг айтишича, икки бошли илон узоқ ҳаёт кечирмайди. Уларни фанда Pantherophis obsoletus деб аташади.