Артем Дзюба: «Инглиз жамоаларидан бирига ўтишни орзу қиламан. Ёки энг камида «Реал»га»

Спорт 12 Апрель 2016 550

«Зенит» жамоаси ҳужумчиси, Россия терма жамоасига номзод бўлган футболчи Артем Дзюба келгусида ўзининг Европадаги жамоалардан бирига йўл олиши эҳтимоли ҳақидаги хабарларга муносабат билдириб ўтди.

«Аниқ таклиф билдирганлар йўқ. Шу ҳақда гаплар бўлди, «Милан» ва «Фиорентина», яна бир инглиз жамоаси қизиқаётгани ҳақида айтишди.

Умуман, менинг орзуим – инглиз жамоаларидан бирига ўтиш. Ёки энг камида «Реал»га (кулади). Мен шунчаки, болалигимдан «Реал»га мухлисман, лекин Испания чемпионати менга тўғри келмайди.

У ерда жуда секин ва зерикарли ўйнашади. Ҳатто ётиб, уёқ-буёққа қараб, бурун қоқиб, кейин тўпни кимга узатишга қарор қилса ҳам бўлади. Англияда эса барчаси тез, у ерда ҳақиқий кураш ва эҳтирос бор.

Лекин мен «Зенит»далигимдан хурсандман. Олдинда менда бу жамоа билан чемпионатни ва мамлакат Кубогини ютиш учун вақт бор. Биз ҳали жанг қиламиз», – дейди Дзюба.

Кун янгиликлари
Жаҳонгир тўшакка михланиб қолмасин: 22 яшар йигит ана шундай бахтсизлик ёқасида
12:52 / 22.07.2017 64218 Жамият
Мирзиёев Тошкент вилоятидаги икки туман ҳокимини ва яна бир қанча амалдорларни ишдан олди 
21:40 / 21.07.2017 86725 Ўзбекистон
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 92903 Жамият
Демократлар етакчиси Клинтоннинг мағлубияти сабабини айтди
17:20 824 Жаҳон
Бекобод ҳокими президентдан туман учун «Тез ёрдам» машиналари сўраб олди
Юридик хизмат минбари: Кимларга автомобилда хавфсизлик камари тақмасликка рухсат берилган?
16:40 5979 Жамият
Ҳиндистон қурбонлар рўй берган терактлар сони бўйича жаҳонда учинчи ўринга чиқиб олди
16:20 2390 Жаҳон
«Биз у қолишини истаймиз»
16:00 3863 Спорт
Жумбоқ-сурат: «Каптива» қандай қилиб бу ерга тўхтаган?
15:50 11941 Жамият
«Манчестер Сити» нафақат сотиб олади, сотади ҳам
15:40 3618 Спорт
Кўпроқ янгиликлар