Бразилия парламент комиссияси президент Руссеффнинг импичменти учун овоз берди

Жаҳон 12 Апрель 2016 421

Бразилия парламент комиссияси президент Дилма Руссеффнинг импичменти учун овоз берди. Мамлакат раҳбарининг ўз лавозимидан четлатилишини комиссиянинг 65 аъзосидан 38 нафари қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Қонун бўйича, комиссия қарори парламентнинг қуйи палатаси йиғилишига киритилади. Бу масала бўйича овоз бериш 17 апрелда ўтказилиши режалаштирилмоқда. Президентни ўз лавозимидан четлатиш учун депутатларнинг учдан икки қисми, яъни 342 депутат овоз бериши керак. Агар қуйи палатада импичмент тарафдорлари камчиликни ташкил қилса, унда жараён тўхтатилади, акс ҳолда импичмент бўйича якуний қарорни парламентнинг юқори палатаси – сенат қабул қилади.

Агар Руссефф ўз лавозимидан четлатилса, унинг ўрнини 2018 йилдаги сайловларгача вице-президент Мишел Темер эгаллаши керак эди. Бироқ Темер ҳам четлатилиш хавфи остида турибди. Бразилия Федерал олий суди вакили Марку Аурелиу Меллу 5 апрелда Темерга нисбатан импичмент жараёнини бошлаш қарорини чиқарган.

Агар импичмент мамлакатнинг иккала биринчи шахсига нисбатан эълон қилинса, унда ҳокимият қуйи палата раиси Эдуард Куньяга ўтади. Айнан Кунья Руссеффнинг лавозимидан четлатилишининг энг фаол тарафдорларидан бири ҳисобланади.

Кун янгиликлари
China shashlik - тансиқ, бетакрор ва асосийси, ҳамёнбоп таомлар энди Чилонзорда!
21:29 / 26.07.2017 15229 Жамият
Ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб этилиши факт. Барча сукут сақламоқда
21:00 / 26.07.2017 84835 Ўзбекистон
Миробод туманидаги қурилиш комиссия хулосасига кўра вақтинча тўхтатилди
12:23 / 26.07.2017 22180 Жамият
Оққон билан оғриган 5 ёшли бола тезкор ёрдамга муҳтож
17:52 / 24.07.2017 39160 Жамият
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 107268 Жамият
58 мисрлик полицияга ҳужум қилганлик учун умрбод қамоқ жазосига тортилди
23:25 16 Жаҳон
Wikileaks МРБнинг кибержосуслик воситалари ҳақидаги махфий ҳужжатларни чоп этди
23:21 85 Жаҳон
Facebook капиталлашуви биринчи марта 500 млрд доллардан ошди
Дайжест: Ўзбек самолётининг Нью-Йоркка илк парвози, Гейтснинг «қулаши», ДТМнинг инкори ва куннинг бошқа хабарлари
22:40 1594 Жаҳон
Оқ уй: 150 йил аввал маълумотлар сизиб чиқиши айбдорлари осилган бўларди
22:31 821 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар