Буюк Британиянинг ITV телеканали студиясида сичқон ўрмалаб юрганини пайқаб қолишди. Бу ҳақда Mail Online хабар тарқатган.

Бу газанда жониворни телеканал томошабинлари "Бу тонг" кўрсатуви эфири вақтида бошловчи фонида кўриб қолишган.

Бошловчи Ҳолли Уиллоби бу вақтда танлов тафсилотлари ҳақида сўзлаётган бўлган. Шу вақтда экраннинг бир бурчида қора пайдо бўлган.

"Ҳоллининг ортида югуриб ўтган қора ниманики эди", дея твиттердагилардан бири ёзади.
"Бу сичқонга ўхшарди", дея унга жавоб қайтаради бошқа бир твиттер фойдаланувчиси.

Mail Online нашри ITV телеканалига бу ҳодиса юзасидан мурожаат қилган, ҳозирча жавоб олинмаган.