Чеченистон ҳарбий комиссари Ахмед Жайрханов жорий йилда Чеченистонда муддатли ҳарбий чақириқ бўлмаслиги ҳақида аввалроқ пайдо бўлган маълумотни тасдиқламади, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

"Чеченистонда чақириқ ўрнатилган тартибда бормоқда. 500 нафар йигитларимиз ҳарбий хизмат ўтамоқда, кейингиларини тайёрламоқдамиз. Йигитлар тиббий комиссиядан ўтмоқдалар, танлов ва уларни расмийлаштириш олиб борилмоқда", деб айтди Жайрханов.

Жайрхановнинг айтишича, охирги 20 йил ичида чақириқ ёшидагиларнинг захираси тўпланиб қолган ва у айни вақтда ўзидан бир неча ўн минглаб кишидан иборат катта армияни намоён қилади.

"Биз армиянинг турли қисмларида хизмат ўтаётган йигитларимизнинг мослашувини таҳлил қилмоқдамиз. Йигитлар хизматга кўникмоқдалар, ҳеч қандай эътирозлар йўқ", деб айтди Жайрханов.

Аввалроқ Жайрханов Чеченистонда бу йили баҳорги ҳарбий чақириқ бўлмаслигини маълум қилганди.