Санкт-Петербургнинг «Зенит» жамоаси эмблемаси Буюк Британиядаги Daily Mail нашри томонидан дунё футбол жамоалари бўйича энг ёмонларидан бири сифатида қайд этилди.

Daily Mail талқинига кўра, «Зенит» жамоаси эмблемасидан Адмираллик кемаси тасвири ва «Футбольный клуб Санкт-Петербург» ёзуви олиб ташлангач, ўз алоҳидалигини йўқотган.

Питерликлар эмбемасидан ташқари, бу борадаги ўнликка «Вольфсбург», «Гамбург» (иккиси — Германия), «Наполи» (Италия), «Мельбурн Виктори» (Австралия), «Нью-Йорк Ред Буллз» (АҚШ), «Богемианс» (Чехия), «Валансьен» (Франция), «Ньюэллс Олд Бойз» (Аргентина) ва «Пасуш де Феррейра» (Португалия) жамоалари эмблемалари киритилган.

«Зенит»нинг янги логотипи 2013 йилда намойиш этилганди. 2015 йилда «Зенит» Россия чемпионатида бешинчи марта зафар қучди ва бир юлдузчага эга бўлди.