Даромад солиғининг 2016 йилги янги тартиблари

Жамият 12 Апрель 2016 4793

Жорий қилинган янги тартиб ҳақда Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари Азим Ҳакимов маълумотига асосланиб, “Даракчи” нашри хабар бермоқда.

2016 йилнинг 1 январидан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкаларида солиқ солинадиган даромаднинг иккинчи шкаласи 2015 йилдаги 8,5 фоиздан 1 фоизли пунктга камайтирилиб, 7,5 фоиз қилиб белгиланди ва қолган ставкалар 2015 йил даражасида сақланиб қолинди.

Шунга кўра, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи 2016 йил 1 январдан бошлаб ўсиб борувчи тартибда солиқ солинадиган даромаднинг энг кам иш ҳақининг бир бараваригача «0» фоиз, энг кам иш ҳақининг бир бараваридан (+1сўм) беш бараваригача миқдорга 7,5 фоиз, беш бараваридан (+1сўм) ўн бараваригача миқдорга 17 фоиз, ўн бараваридан (+1сўм) ва ундан юқори миқдорда — 23 фоиз ставкада қўлланилади.

Солиқ солинадиган даромадлар гуруҳлари бўйича солиқ солиш шкаласи йил бошида 2016 йилнинг 1 январида белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорида, яъни 130 240 сўмдан келиб чиқиб аниқланади ҳамда энг кам иш ҳақи миқдори йил давомида ўзгарганда қайта кўриб чиқилмайди.

Кўпроқ янгиликлар