Эрдўған ҳақида ҳақоратомуз шеър ўқиган телебошловчи полиция томонидан қўриқланмоқда

Жаҳон 12 Апрель 2016 500

Немис телевидениеси эфирида Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған номига ҳақоратомуз шеър ўқиган телебошловчи Ян Бемерман полиция томонидан қўриқланмоқда. Бу ҳақда Кёльн шаҳри ҳуқуқ-тартибот муассасалари вакили маълум қилди.

"Унинг уйи эшиклари олдида патруль машинаси турибди", деб айтди полиция вакили ҳамда бу чоралар ҳуқуқ-тартибот муассасалари вазият ва Бемерман учун хатарларни таҳлил қилганидан кейин қабул қилинганини таъкидлаб ўтди. "Агар ҳеч нарсани истисно қилиб бўлмаса, унда қандайдир чора кўриш керак", деб айтди полиция вакили.

Бемерман 31 мартда ZDF телеканалида чиқадиган Neo Magazin Royalе ҳажвий кўрсатуви эфирида Эрдўған номига ҳақоратомуз шеър ўқиган. 11 апрелда Германия ҳукумати Штеффен Зайберт Германия ташқи ишлар вазирлиги Туркия томонидан ушбу ҳолат бўйича оғзаки норозилик нотаси олганини маълум қилди. Бу нотада Бемерманга нисбатан чоралар кўриш сўралган.

Майнц прокуратураси телебошловчига нисбатан тергов бошлади. Прокуратура маълумотларига кўра, Эрдўғаннинг ўзи ҳам даъво аризаси берган. Бу ариза кўрсатув чиққандан кейин билдирилган бошқа даъво аризаларига бириктирилади.

Кун янгиликлари
Kun.uz Фарғона ва Қўқон ҳокимлари билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:34 / 21.07.2017 11758 Ўзбекистон
Ўзингиз ва оёқларингизга роҳат берадиган Heritage гиламларини 30-40 фоиз чегирма билан харид қилинг
16:59 / 21.07.2017 4543 Жамият
Ўзбекистон мусулмонлар идораси 1 август имтиҳонида бўладиган “ўйин”ларга ўз муносабатини билдирди
10:03 / 21.07.2017 47059 Ўзбекистон
Ғайриқонуний ҳукм ёхуд суд устидан кимга шикоят қилиш керак?
09:52 / 21.07.2017 19695 Жамият
Миграция агентлиги раҳбари билан суҳбат: хорижда ишлаш, тест синовлари ва ҳужжатлар билан боғлиқ масалалар
12:34 / 20.07.2017 51448 Ўзбекистон
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 87096 Жамият
Видео: 40 тонна келувчи букри китнинг сакраши 
Пластик картадаги пулни нақдлаштириб беришни ваъда қилган фирибгар қўлга олинди
17:04 1707 Жамият
Исроиллик ҳарбийлар 3 кишини пичоқлаб ўлдирган фаластинликнинг уйини бузиб ташлайди
17:03 1252 Жаҳон
Президент Паркент туманидаги боғда бўлди
Кўпроқ янгиликлар