Ford ўзи бошқарилувчи автомобилларни қоронғуликда синади

Технология 12 Апрель 2016 667

Ford компанияси автопилот тизимига эга автомобилларни тўлиқ қоронғуликда муваффақиятли синовдан ўтказганини маълум қилди. Бу эса бундай транспорт воситаларининг тижорат бозорига чиқишини яна бир қадамга яқинлаштиради.

Автопилот мажмуасининг асосий ташкил этувчиларидан бири борт камералари ҳисобланади. Бироқ уларнинг самарадорлиги ёруғланганликка боғлиқ.

Ford синовларининг кўрсатишича, ўзи бошқарилувчи автомобиллар моҳиятан умуман камераларсиз ишлаши мумкин. Уларга тўлиқ қоронғуликда бошқа датчиклар – лидарлар (масофани ёруғлик ёрдамида аниқловчи қурилмалар) ёрдамга келади.

Ford автопилоти Fusion Hybrid автомобилларида синалмоқда. Бундай машиналар фазонинг уч ўлчамли харитасини қуриш учун 4 та инфрақизил лидар, видеокамера ва турли датчиклардан фойдаланади.

Ford мутахассислари робомобилларни яратиш жараёнида Мичиган университети ва Массачусетс технологик институти тадқиқотчилари билан ҳамкорлик қилмоқда. Ҳозирда компания мутахассислари зарур сенсорлар ва компьютер технологияларини оммавий тарзда ишлаб чиқаришга мослаштирмоқдалар ҳамда уларнинг ишлаш алогиртмларини текшириш ва такомиллаштиришни давом эттирмоқдалар.

Тўлиқ автоматлаштирилган автомобиллар бозорга 2025 йилда чиқиши кутилмоқда. Яқин йилларда эса бундай транспорт воситаларининг синалиши Ford компаниясига харидорларга ҳаракатланишда ҳайдовчига кўмак кўрсатишнинг инновацион мажмуалари билан жиҳозланган автомобилни таклиф қилишга имкон беради.

Кун янгиликлари
Тадбиркорларни муваффақиятга элтувчи ноёб бизнес-форум ўтказилади
09:45 5684 Жамият
Study Tokyo – Японияда ўқиш ва ишлашни истаганлар учун ишончли ҳамкор
10:55 / 19.07.2017 14915 Lifestyle
Фермер ва тадбиркорлар диққатига! Travel Today билан АҚШнинг энг йирик агро кўргазмасида иштирок этинг
09:52 / 19.07.2017 11953 Жамият
Ёмон натижалари сабаб Африкадаги терма жамоалардан бири тарқатиб юборилди
21:20 0 Спорт
Дайжест: GM Uzbekistan раддияси, саратонга чалинган Маккейн, қиролнинг қаҳрига йўлиққан шаҳзода ва куннинг бошқа хабарлари
21:10 305 Жаҳон
«Монако» Мбаппени аврамоқчи бўлаётган клублар устидан ФИФАга арз қилади
21:00 169 Спорт
Йилнинг ўтган даври мобайнида Тошкент шаҳрида 51 кгдан ортиқ гиёҳвандлик моддалари мусодара қилинди
20:40 301 Жамият
Кувайт Эрон элчисига мамлакатни тарк этиш учун 48 кун муҳлат берди
20:26 1239 Жаҳон
Эрдўған: Ал-Ақсанинг ҳимояси бутун ислом дунёси учун катта аҳамиятга эга
20:24 1434 Жаҳон
Ангрендаги хонадонлардан бирида ёнғин юз берди, фуқаролар қутқариб қолинди
20:20 608 Жамият
Кўпроқ янгиликлар