Goldman Sachs Буюк Британиянинг ЕИдан чиқиши оқибатлари ҳақида огоҳлантиради

Жаҳон 12 Апрель 2016 439

Агар Буюк Британия фуқаролари референдумда мамлакатнинг ЕИ таркибидан чиқишига овоз беришса, Американинг Goldman Sachs банкининг Лондонда қурилаётган Европа штаб-квартираси анча бўшаб қолиши мумкин. Бу ҳақида The Wall Street Journal маълум қилди.

Нашрнинг изоҳ беришича, агар Буюк Британия ЕИдан чиқса, у ҳолда бу ерда Швейцария, Осиё ва Америка компаниялари, шу жумладан банкларининг штаб-квартиралари жойлаштирилиши ўз моҳиятини йўқотади: мамлакат блокдан ажралади ва шунга мувофиқ бу корхоналар Европа бозорига тўғридан-тўғри чиқиш имкониятини йўқотади.

Бугунги кунда Буюк Британия Европанинг молиявий деривативлар ва валюта билан савдо қилувчи маркази ҳисобланади. Мамлакатдаги банк активларининг ярми - 9,8 триллион доллар Британия муассасаларига тегишли эмас.

"Goldman Sachs банки Британиянинг ЕИдан чиқишига кескин қаршилик қилади", деб ёзади The Wall Street Journal.

"Мана уч йилдирки, улар бундай қарорнинг салбий томонлари ҳақида ёзма равишда огоҳлантиради. Ундан ташқари банк бу йўлда 700 000 доллар сарфлади.

Бирлашган Қироллик учун мамлакатдаги молиявий хизматлар саноатини сақлаб қолиш муҳим. Бу соҳани нима билан алмаштириш мумкинлигини билмайман", - деди Goldman Sachs президенти Гари Кон.

Кўпроқ янгиликлар