Google X юк билан тепаликка чиқа оладиган икки оёқли роботни тақдим этди

Технология 12 Апрель 2016 679

Google X лабораторияси учун роботларни ишлаб берувчи Япониянинг Schaft стартапи Токиода бўлиб ўтган New Economic Summit конференциясида юк билан тепаликка чиқа оладиган икки оёқли роботни тақдим этди. Бу ҳақида Rakuten Today нашри хабар берди.

NEST 2016 тақдимотини Schaft вакили Юто Наканиши, Android асосчиси ва Google X’нинг роботларни яратиш бўлими собиқ раҳбари Энди Рубин олиб борди.

Наканишининг сўзларига кўра, бу роботлар 60 килограммгача бўлган юкни таший олади, зиналардан кўтарилади ва туша олади. Шунингдек, робот тошли йўллардан ва қорнинг устидан ҳам юради.

Schaft вакилининг сўзларига кўра, бундай роботлар арзон ва кам энергия истеъмол қилувчи ёрдамчиларга айланади, аммо ҳозирча улардан қайси соҳаларда фойдаланилиши маълум эмас.

NEST 2016 тақдимотида кўрсатилган видеода робот зиналарда, тоғ ёнбағрида ва қирғоқ бўйларида бемалол юра олган ва унинг оёқлари остига қувурлар ташланганда ҳам мувозанатни ушлаб турган. Роботларга ҳозирча ном берилмаган ва Google X вакиллари бу тақдимотни янги маҳсулотнинг намойиши деб ўйламасликларини айтишган.

Ҳозирги кунда Рубин Playground Global технологик инкубаторининг бош директори лавозимини эгаллаган. Унинг сўзларига кўра, компьютер платформаларининг авлоди ҳар 10-12 йилда алмашади. Рубиннинг фикрига кўра, мобиль қурилмалар эрасидан сўнг сунъий интеллект даври келади ва роботлар кейинги саноат революциясини амалга оширади.

Кун янгиликлари
Kun.uz Фарғона ва Қўқон ҳокимлари билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:34 / 21.07.2017 11758 Ўзбекистон
Ўзингиз ва оёқларингизга роҳат берадиган Heritage гиламларини 30-40 фоиз чегирма билан харид қилинг
16:59 / 21.07.2017 4543 Жамият
Ўзбекистон мусулмонлар идораси 1 август имтиҳонида бўладиган “ўйин”ларга ўз муносабатини билдирди
10:03 / 21.07.2017 47059 Ўзбекистон
Ғайриқонуний ҳукм ёхуд суд устидан кимга шикоят қилиш керак?
09:52 / 21.07.2017 19695 Жамият
Миграция агентлиги раҳбари билан суҳбат: хорижда ишлаш, тест синовлари ва ҳужжатлар билан боғлиқ масалалар
12:34 / 20.07.2017 51448 Ўзбекистон
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 87096 Жамият
Видео: 40 тонна келувчи букри китнинг сакраши 
Пластик картадаги пулни нақдлаштириб беришни ваъда қилган фирибгар қўлга олинди
17:04 1707 Жамият
Исроиллик ҳарбийлар 3 кишини пичоқлаб ўлдирган фаластинликнинг уйини бузиб ташлайди
17:03 1252 Жаҳон
Президент Паркент туманидаги боғда бўлди
Кўпроқ янгиликлар