Лоран Блан: «ПСЖ» гол уриши керак, бошқа йўли йўқ. Буни барчамиз биламиз»

Спорт 12 Апрель 2016 475

«ПСЖ» жамоаси бош мураббийи Лоран Блан «Манчестер Сити»га қарши ЕЧЛ чорак финалининг жавоб учрашуви олдидан (биринчи баҳс натижаси - 2:2) олдидан фикрларини билдириб ўтди.

«Верратти биз билан келган. Ўйинда масъулият барчага бирдек тушади. Мўъжиза юз бериб, Верратти ўйинга тайёр бўлишига умид қиламиз.

Биинчи учрашувни таҳлил қилиб, хатоларимизни кўздан кечирдик. Биз ҳимояда ишончлироқ ҳаракат қилишимиз керак. Бу босқичдан ўтишимиз мумкин, аммо бу жуда қийин ишлигини тушунамиз. Биз жипсроқ ва ишончлироқ ўйнашимиз керак. Гол уришимиз керак. Бошқа йўл йўқ, буни биламиз. Ким камроқ гол ўтказса, ўша йўлда давом этади, чунки эртага голлар бўлиши аниқ», – дейди Блан.

Кўпроқ янгиликлар