Mossack Fonseca’нинг Перу пойтахтидаги офисида тинтувлар ўтказилди

Жаҳон 12 Апрель 2016 358

Перу солиқ маъмурияти миллий бошқармаси (Sunat) ходимлари офшор компанияларни рўйхатдан ўтказувчи Панаманинг Mossack Fonseca компаниясининг Перу пойхати Лимадаги офисида тинтувлар ўтказдилар, деб хабар бермоқда El Comercio нашри.

Тинтувларда шунингдек прокуратура ва полиция вакиллари ҳам иштирок этди.

"Бугун биз солиқлар билан фирибгарлик бўлгани ҳақида ишончли маълумотни олмоқчимиз", деб айтдилди Sunat’да.

Таъкидланишича, Mossack Fonseca’нинг Лимадаги офиси шаҳарнинг нуфузли Сан-Исидро туманида, Панаманинг Перудаги элчихонаси қаршисида жойлашган.

3 апрелда OCCRP жаҳон етакчилари, спортчилари ва маданият арбобларининг офшор битимларга алоқадорлиги ҳақидаги катта кўламдаги терговни чоп этди. OCCRP, ICIJ ва 100 дан кўпроқ нашрлар журналистлари олиб борган тергов катта оқибатларга олиб келди: Исландия бош вазири "офшор можароси" ортида истеъфога кетди, Буюк Британия, Нидерландия, АҚШ, Австрия, Германия, Ҳиндистон, Хитой ва Украина чоп этилган ҳолатлар бўйича текширувлар ўтказмоқда.

Кўпроқ янгиликлар