ОАВ: Неймар «Барселона»даги йиллик маоши 9 млн евродан 45 млн еврога оширилишини талаб қилмоқда

Спорт 12 Апрель 2016 535

«Барселона» жамоаси ҳужумчиси Неймар янги шартномаси бўйича раҳбариятга талаб қўйган.

As нашри маълумотига кўра, бразилиялик футболчи янги шартномасидаги маоши миқдори ҳозиргидан кўра 5 баробар юқори бўлишини талаб қилмоқда.

Айни вақтда 24 ёшли бу футболчининг маоши йилига 9 миллион евро атрофида бўлиб, у янги шартномага кўра йилига 45 миллион евро олишни истамоқда.

Хабар қилинишича, «Барселона» ушбу футболчисининг истагини қондириш учун ёки янги ҳомий топиши керак бўлади ёки Nike билан битим тузиши керак бўлади ёки «Камп Ноу» стадионини қайта номлаш ҳуқуқини сотишига тўғри келади.

«Барселона» Неймар билан шу йилнинг июнь-июль ойларида шартномани узайтириши кутилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар